33 та хонадонни таъмирлаш кўзда тутилмоқда.

Булунғур тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари М.Қурбанова бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тумандаги оғир ижтимоий вазиятда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, ногирон фарзанд тарбиялаётган хотин-қизларнинг яшаш шароитлари жойига чиқиб ўрганилди.

 

Бундан кўзланган мақсад ушбу хотин-қизларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, хонадонларини таъмирлашда кўмак бериш бўлиб, бугунги кунга қадар тумандаги энг таъмирталаб 33 та хонадон рўйхати шакллантирилди.

 

Ҳозирда ушбу хонадонлар таъмири учун сарфланадиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмоқда.

Жараён ҳақида қўшимча маълумотлар бериб борилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM