Туман ҳокими “Булунғур ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Ғулом Ўроловни бугунги 59 ёши билан табриклади!

Бугун, 5 май куни “Булунғур ҳаёти” газетасининг бош муҳаррири Ғулом Ўролов 59 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан туман ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов газета таҳририятида бўлиб, жонкуяр ушбу инсонни таваллуд куни билан самимий табриклади ҳамда эсталик совғалари топширилди. Туман ҳокими газетанинг келгуси фаолиятида ҳам муҳаррир бошчилигида ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммолар кўтариб чиқилиши, жамият ҳаёти ва ҳокимлик фаолиятига оид танқидий-таҳлилий мақолалар бериб борилишини ҳамиша қўллаб-қувватлашини билдирди.

Маълумот учун, Ўролов Ғулом Саидахмедович 1961 йил 5 мйда Булунғур тумани “Эрганакли” маҳалласида туғилган. Тошкент Давлат Университети Журналистика факултетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида “Жиззахский Правда” газетаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимида, туман “Коммунист” газетасида, “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журналларининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири вазифаларида фаолият юритган. Айни вақтда “Булунғур ҳаёти” газетасининг бош муҳаррири вазифасида меҳнат қилиб келмоқда. Ижод намуналари Республика, вилоят, туман вақтли нашрларида мунтазам ёритиб борилади.

Дарвоқе, Ғулом Ўролов яқинлашиб келаётган 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан савобли ишга қўл урган: ўзи истиқомат қилаётган “Эрганакли” қишлоғида иккинчи жаҳон урушида иштирок этган 24 нафар ҳамқишлоғи хотирасида Ҳеч ким, ҳеч нарса, ҳеч қачон унутилмайди!” номли ёдгорлик ўрнатиш ишлари билан машғул.

Булунғур фарзанди, фидоий, жонкуяр инсон Ғулом Ўроловни 59 ёши билан туман ҳокимлиги номидан самимий қутлаб, адиб қаламига мансуб, Улуғ Ватан урушининг 75 йиллик байрами олдидан ёзилган “Армонли дунё” ҳикоясини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз: https://telegra.ph/%D2%92ulom-%D0%8Erolov-Armonli-dunyo-%D2%B3ikoya-05-05

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM