Имкониятдан унумли фойдаланайлик!

Доно халқимизда “ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор”, деган нақл бор.  “Коронавирус” аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш учун бир имконият бўлди, дейди “Булунғур ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Ғулом Ўролов. Илгари томорқа эгалари маълум бир давлат ташкилотида ишлаётганлиги сабабли томорқа учун вақт етишмаётганлигини баҳона қилишарди. Эндиликда пандемия сабаб улар ҳам уйда ўтиришибди. “Карантин, уйда қолинг” дегани уйда бекор ўтиришни англатмайди албатта. Зеро бизнинг меҳнаткаш халқимиз бир жойда бекор ўтира олмайди ҳам. Карантин аслида китоб мутолаа қилиш, вақтимизни оила аъзоларимиз билан ўтказиш, фарзандлар тарбиясига кўпроқ вақт ажратиш ва албатта шахсий томорқамиздан самарали фойдаланиб, йилига 2-3 марта ҳосил олиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигига ўз ҳиссамизни қўшиш имконидир.

 

Муҳаррир Ғулом Ўролов имкониятдан унумли фойдаланиб, томорқасидан унумли фойдаланишда шахсий наъмуна бўлаётган фаолларимиздан. У киши мавжуд 14 сотих томорқасининг 10 сотих майдонида иссиқхона ташкил этиб, айни кунларда 120 минг дона помидор кўчати етиштирмоқда. Қолган 4 сотих майдонда эса оила эҳтиёжи учун картошка, редиска, турли кўкатлар етиштирмоқда.

Бир ҳафта муддатда томорқамга иккинчи экинларни экишни режалаштиряпман, дейди муҳаррир.

 

Дарҳақиқат, “ҳаракатда баракат” деганларидек, меҳнат қилган инсон жаннатмакон бу юртда оч қолмайди. Ерга меҳр берсак, ҳаётимиз фаровон бўлади. Азизлар, вақтдан унумли фойдаланайлик.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM