Булунғур туман СЭО маркази ходимлари рағбатлантирилди.

Мана, юртимизда карантин ҳолати эълон қилинганига ҳам бир ойдан кўпроқ вақт бўлди. Ушбу давр мобайнида бутун республикамизда тиббиёт ҳамда санитария осойишталиги маркази ходимлари кечаю кундауз, тиним билмай, кўринмас балога қарши курашмоқдалар. Таъбир жоиз бўлса, халқ саломатлиги учун ўз ҳаётини хатарга қўймоқдалар.

 

Бугун, 23 апрель куни эрта тонгдан туман СЭО маркази ходимлари туман ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди. Хусусан, туман ҳокими ўринбосари Б.Ильчиев томонидан ҳар бир ходимга ун, ёғ ҳамда тухум маҳсулотлари топширилди. Ушбу ҳадялар уларнинг олийжаноб меҳнати учун кичик бир туҳфа эканлиги таъкидланиб, бу каби лойиҳаларни келгусида яна амалга ошириш чоралари кўрилиши маълум қилинди.

 

СЭО маркази ходимлари туман ҳокимининг эътибори учун ўз миннаддорчилигини билдириб, халқимиз учун қанча зарур бўлса, шунча курашишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM