Тадбиркорларга бир қатор енгилликлар берилган

Хабарингиз бор, муҳтарам Президентимиз томонидан Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 19  март куни ПФ-5969-сонли ва 3 апрель куни ПФ-5978-сонли ФАРМОНлари қабул қилинди.

Фармонларга кўра, тадбиркорларга бир қатор енгилликлар берилган.

Хусусан,

-2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилади.

-карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилди.

тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилади. Тадбиркорлар бу имтиёзлардан солиқ идорасини уйдан туриб хабардор қилиши мумкин.

-юридик шахслар томонидан газ ва электр энергияси бўйича олдиндан ҳақ тўлаш тўғрисидаги мажбурий талаб 30 фоизгача пасайтирилди.

-тижорат банклари томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловларга 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктириш тақдим этиш;

-амалга киритилган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари ва ундирув чоралари қўлламаслик вазифаси топширилди.

-Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилишга мораторий жорий этилди ва шунга ўхшаш бошқа кўпгина имтиёзлар бериш назарда тутилган.

Ҳурматли тадбиркор, фаолиятингиздаги ноқонуний аралашув юзасидан Bulungur Bosh Vazir Qabulxonasi телеграмм каналига, кредитлардан имтиёз сўраб хизмат кўрсатувчи банкка, солиқ тўловларидаги имтиёзлардан фойдаланиш учун ҳудудий солиқ инспекциясига ёки business.gov.uz сайтига кирган ҳолда ёки 1100 қисқа телефон рақамига қўнғироқ қилиб мурожаат қилишингиз мумкин!

 

Булунғур туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Бош вазир қабулхонаси

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM