'ХЎЖАМАЗГИЛ ОТА'' зиёратгоҳи ободонлаштирилмоқда.

Ҳозир юртимизда карантин. Бироқ айни баҳор, ерга чўпни суқсанг боғ бўладиган вақт. Ушбу фурсатларни ғанимат билган туман мажбурий ижро бюроси ходимлари савоб ишга қўл уришди.

Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими бошлиғи Ш.Тожибоевнинг ташаббуси билан тумандаги ''Хўжамазгил'' махалласида жойлашган ''ХЎЖАМАЗГИЛ ОТА''  зиёратгоҳи ҳудуди ободонлаштирилиб, 43 туп арча кўчати экилди ҳамда зиёратгоҳ электр энергияси таьминотига улаб берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM