Ҳеч бир ҳудуд эътибордан четда эмас!

Бугун, коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин шароитида туман марказидан узоқ масофада жойлашган маҳаллалар аҳолиси туман марказига келиш учун қийналмаслиги, карантин талабларига тўлақонли риоя этишларига зарурий шарт-шароит яратиш мақсадида туман ҳокими Баходир Бахрамовнинг ташаббусига кўра маҳаллалар бўйлаб кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда. Ушбу савдо ярмаркаларида аҳоли учун бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек тиббий ниқоблар мавжуд бўлиб, ҳар ким эҳтиёжига кўра харид қилиш имкониятига эга.

Жумладан, кеча туман марказидан 35 км масофада жойлашган, Тожикистон Республикаси билан чегарадош “Хўжамазгил” маҳалласи аҳолиси учун 6 тонна ун, 500 литр ёғ, 100 кг шакар, 500 дона тиббиёт ниқоби етказиб берилди.

Шунингдек, кўчма савдо ярмаркалари давомида Департаментнинг туман бўлими томонидан маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар бепул етказиб берилиши таъминланди.

Бу каби кўчма савдо ярмаркалари туманнинг бошқа маҳаллалари бўйлаб ҳам тизимли асосда ташкил этиб борилиши белгиланган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM