Тадбиркорлар мурожаатлари онлайн қабул қилинади

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарорига мувофиқ 2020 йил 24 март кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тадбиркорлардан мурожаатларни фақат:

- электрон тарзда «business.gov.uz» ягона интерактив портали;

- Call-center хизмати (қисқа 1100 ёки 71-211-0000 телефон рақамлари);

- Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Бош вазир қабулхонасининг 66-442-28-22 ёки 93-703-20-04 телефон рақами орқали қабул қилади.

 

Мурожаатингиз тегишли ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилиши таъминланади ва ҳал этиш чоралари кўрилади.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM