Беҳуда саросимага ўрин йўқ

Юртимизда коронавирус инфекцияси аниқланганлиги маълум қилингач, Булунғур туманида нарх-навонинг одатдагидан бироз кўтарлиганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Албатта, халқнинг ёппасига бозорга киришидан айрим тадбиркорлар фойдаланиб қолишни исташи табиий...

 

Аҳолининг беҳуда саросимага берилишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари дарҳол назоратга олинди. Жумладан, нархларида ўзгариш кузатилган ҳар бир маҳсулотнинг баҳоси ёзилиб, харидор учун кўринарли қилиб қўйилди. Хусусан, бозорда 1 боғ исириқ 2 000 сўм бўлса, 1 кг пиёз 1.500 – 2 минг сўмдан, 1 кг сабзи 1500 сўмдан, 1 кг картошка 2500 сўмдан – 4000 сўмгача бўлган нархда сотилмоқда. Гўшт маҳсулотлари 48 000 – 50 000 сўмдан, ёғ маҳсулотлари ҳам ёғнинг турига, ишлаб чиқарилган фирмасига қараб одатдаги мўтадил нархларда сотилмоқда. Шундай бўлсада, ҳар бир ёғнинг нархи аҳоли учун кўринарли қилиб ёзиб қўйилди.

 

Шунингдек, туманида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишга мўлжалланган “Наврўз” савдо ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада ун, гўшт, гуруч, тухум, картошка, сабзи, пиёз каби маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

 

Хусусан, 1 кг қўй гўшти ва мол гўшти 45 минг сўмдан, тухум 700 сўм, пиёз 500 – 1 500 сўм, сабзи 1500 сўм, картошка 2 500 сўм, “Жомбой дон” АЖда ишлаб чиқралган 1 қоп ун (50 кг) 150 минг сўмдан сотилмоқда.

 

Бундан ташқари, деҳқон бозори ҳудудида “Нарх-навонинг асоссиз ўсишини назорат қилувчи ишчи гуруҳ штаби” ташкил этилган бўлиб, нархлардан норози фуқароларнинг мурожаатлари жойида кўриб чиқилиши йўлга қўйилди.

 

Ҳурматли булунғурликлар, агар сиз тадбиркорлар томонидан маҳсулотларнинг кўрсатилган баҳосидан юқори нархда сотилаётганлигига дуч келсангиз, бозорнинг ўзида ташкил этилган “Нарх-навонинг ассоссиз ўсишини назорат қилувчи ишчи гуруҳ штаби”га, деҳқон бозори раҳбарияти ишонч телефонига: 66 442 14 55 ёки туман ҳокимлиги ахборот хизматига мурожаат қилишингиз мумкин: +998 93 353 94 97;

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM