Депутат кун тартибидаги масалаларга жиддий ёндашиши лозим!

Жорий йилнинг 4 март куни Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессия кун тартибида 5 та муҳим масала кўриб чиқилди. Масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Тегишли қарорлар қабул қилинди. Жумладан, жиноят ишлари бўйича Булунғур тумани суди ҳамда Булунғур тумани маъмурий судига аҳоли билан жойларда бир ойда камида бир марта очиқ мулоқот ўтказиш, аҳоли билан мулоқотларда суд ходимлари ўз фаолиятлари юзасидан ахборот бериб боришларини ташкил этиш, сайёр суд жараёнларини ўтказишга кенг эътибор қаратиш, суд органлари томонидан одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш тавсия этилди.

Сессия давомида Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши раиси Б.Бахрамов масъулларнинг ахборотларини тинглаган депутатлар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан саволлар берилмаганлигини танқид қилди. Депутатлар кун тартибидаги масалаларга чуқурроқ ёндашишлари зарурлигини, хусусан, ўзлари сайланган округларда суд ходимлари томонидан аҳоли билан мулоқотларда ўз фаолиятлари юзасидан ахборот бериб боришларини таҳлил этиб, Кенгашнинг мазкур масала юзасидан кейинги сессияларида таклиф ва тавсияларини киритиб боришлаини тавсия қилди.

Шунингдек, туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қииниб, келгуси режалар хусусида сўз юритилар экан, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашда депутатлар ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатишари мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM