Кластерлар фаолиятини ривожлантиришга амалий ёрдам берилади.

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ҳамда амалий ёрдам бериш бўйича Республика ишчи гуруҳи Булунғур туманида бўлди.

 

Туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда туманда ташкил этилган мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда уларга бириктирилган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

 

Учрашув давомида сўзга чиққан туман ҳокими Б.Бахрамов жорий йилнинг 8 январь куни ўтказган ведиоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, мева-сабзавотчиликка ихтисослашган Булунғур туманида ҳам мева-сабзавотчилик бўйича ўзининг кластерини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинганлигини таъкидлади.

 

Шунингдек, Республика ишчи гуруҳи раҳбари – Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Ходжаев кластер корхоналарини танлашда, “етти ўлчаб бир кесган ҳолда” мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича кўп йиллик тажрибага эга, салоҳиятли тадбиркорлар танлаб олиниши кўзланаётган мақсадга етишдаги асосий омиллардан бири эканлигини таъкидлади.

 

Учрашув давомида мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда уларга бириктирилган фермер хўжаликлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан ишчи гуруҳ вакилларига мурожаат қилишдилар ва мутасаддилардан тегишли жавобларни олишди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM