Вилоятдаги таълим муассасалари олдида тарнспорт ҳаркати тезлигини чеклаш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Самарқанд вилояти ҳокимлигининг “Вилоят ҳудудида жойлашган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг олдида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор билан транспорт ҳаракати тезлиги 50 км/соатгача чекланадиган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари жойлашган йўллар рўйхати тасдиқланиши кўзда тутилмоқда. 

Қарор лойиҳаси жорий йил 23 февралига қадар муҳокама учун очиқ бўлади. Ушбу муддат ичида Сиз ҳам қарор лойиҳаси юзасидан ўз таклифларингизни беришингиз мумкин: https://regulation.gov.uz/uz/document/13551

 

Уланинг ва улашинг:

Web-sayt | Facebook

Telegram | Twitter

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM