“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўзгача руҳда ўтди.

Бугун 2-сонли “Соҳибкор” маданият уйида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ноананавий форматда бошланди, ўзгача руҳда ўтди, кўтаринки кайфиятда якунланди.

Учрашув маҳаллада юртбошимизнинг 5 та ташаббуси ижроси борасида амалга оширилаётган ишлар кўргазмаси билан бошланди. Бир ёнда маданият уйи тарбияланувчилари томонидан фолклор этнографик санъат турлари тарғиб қилинмоқда, бир ёнда ёшлар шахмат ва шашкада беллашмоқда, ёш раққосалар бўлажак беллашувларга тайёргарлик кўришмоқда.

Учрашув аввалида туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот берилиб, ишга жойлашиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилди.

Таъкидлаш керакки, учрашув “ёшлар билан ёшларча” тамойили асосида ўтказилди. Ҳар бир ёш ўз савол ва таклифлари билан туман ҳокими Б.А.Бахрамовга бевосита мурожаат қилишди. Ёшлардаги эркин фикр, ўзига бўлган ишонч ва шижоат учрашувнинг қизғин ўтишига туртки бўлди.

Хусусан, учрашув давомида тикувчилик фаолияти сир-асрорларини 5 йилдан буён ўрганиб келаётганлигини, ушбу соҳага қизқиши баланд эканлиги, келгусида имтиёзли кредит олиб тикув машинаси олиш истаги борлигини билдирган 5 умумтаълим мактаби 11 синф ўқувчиси Суюнова Қундузга туман ҳокими томонидан тикув машинаси совға қилинди. Қундуз келгусида маҳалла ёшларини ҳам ўз атрофига олиб, ушбу касб сир-асрорларини ўргатиши ва уларни ҳам ҳунар эгалллашга ундаши тавсия қилинди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларга шу ернинг ўзида соҳа мутахассислари томонидан тегишли жавоблар қайтарилди. Ижроси муддат талаб этувчи мурожаатларнинг ижро этилиш муддатлари маълум қилинди.

Учрашувдан сўнг тикув машинаси Қундузнинг хонадонига олиб бориб, топширилди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM