20-сонли МТТ инвестиция дастури асосида капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилнинг 5 феврал куни Булунғур тумани “Зарафшон” маҳалласида 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти инвестиция дастури асосида капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Очилиш тадбирида туман ҳокими Б.Баҳрамов, маҳалла фаоллари, тарбияланувчи болаларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик иштирок этишди.
Мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган. Машғулотлар педагог-тарбиячилар томонидан ўзбек, рус, ва инглиз тилларида олиб борилиши кўзда тутилган. Болаларнинг ётоқхоналари, ошхона, машғулотлар ўтказиладиган хоналари  давлат талаблари асосида жиҳозланган. Ташкилотга кираверишдаги болалар спорт майдончасида турли ўйинларга мўлжалланган болалар ўйингоҳи ташкил этилган.

Яна бир нарсани айтиб ўтииш керакки, мактабгача таълим ташкилотини қуриш, таъмирлашда доимгидек, бир хиллик асосида эмас, балки ноанаънавий   услубида ёндашилган. Бинонинг ташқи кўриниши ҳам турли ёрқин рангларда, мусиқа зали, машғулотлар ўтказиладиган хоналар, ётоқхоналарда ранглар хилма-хиллигини кўриш мумкин. Булар албатта боланинг ақлий-руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилиб ундаги жўшқинликни оширади, қолаверса ривожлантирувчи элементлар билан безатилганлиги тарбияланувчиларнинг билим ва кўникмаларни тезроқ шаклланишида ёрдам беради.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиши натижасида тумандаги 150 нафар 3-7 ёшли болажонлар таълимга қамраб олиниб, 34 та янги иш ўрни яратилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM