"Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси Булунғур туман филиали томонидан "Бизнес-саёҳат" уюштирилди.

Булунғур тумани “Гулистон” маҳалласида жойлашган ип калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғилланувчи "МАРОҚАНД СИФАТ" қўшма корхонасига миллий хунармандчилик касб-хунар коллежи битирувчилари билан биргаликда "Бизнес- саёхат" уюштирилди.

 

Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган саёҳат аввалида ёшларга туман прокуратураси ходими Р.Бахриддинов ҳамда "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси мутахассислари томонидан "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси ҳақида, тадбиркорлик фаолияти асослари тўғрисида, ёш тадбиркорларга яратилаётган бугунги кун имкониятлари хусусида тушунчалар берилди.

 

Саёхат давомида "МАРОҚАНД СИФАТ" қўшма корхонаси бошқарув ўринбосари Ж.Дадажоновлар ёшларга ип калава махсулотлари тайёрланиш жараёнларининг босқичма-босқич тушунтириб, жиҳозларнинг иш фаолияти билан яқиндан таништирди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM