Ёш спортчилар туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда!

Жорий йил 6-9 феврал кунлари ўтказилиши режалаштирилган спортнинг ТАЭКВОНДО ВТ туридан Навоий вилояти очиқ чемпионатида Булунғур туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 11 нафар  спортчилари ҳам муносиб иштирок этишмоқда.

 

Хусусан, кеча, 7 феврал куни бўлиб ўтган баҳсларда жамоа бош мураббийи Бакаев Кудрат ва ёрдамчи мураббий Усмонов Фаррух бошчилигидаги 2012-2011, 2010-2009 йилда туғилган спортчилар фахрли ўринларни эгаллашди. Жумладан, Абдумажидов Диёрбек 1-ўринни, Баходиров Баходир 2-ўринни, Акромов Ёкубжон, Эсонбоев Муҳаммаджон, Тоштемиров Асилбеклар 3-ўринни қўлга киритишди.

 

Бугун, 8 феврал кунги баҳслар 2006-2008 йилда туғилган спортчилар ўртасида бўлиб ўтади.

 

Баҳсларда қўшни Қозоғистон Республикасидан ҳам спортчилар иштирок этишмоқда.

 

Ёш спортчиларимизга баҳсларда омад ёр бўлиб, туманимизга зафарлар билан қайтишига тилакдошмиз!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM