Тадбиркорлик муҳити тобора ривожланмоқда.

Бугун, 4 феврал куни туман ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахслар ўз муаммо ва таклифлари билан туман ҳокими Б.А.Бахрамовга тўғридан-тўғри мурожаат этишди.

 

Ҳоким қабули давомида келиб тушган масалалар юзасидан тегишлилиги бўйича корхона ва ташкилотлар мутасадди раҳбарлари томонидан зарурий тушунчалар берилиб, қонун доирасида ижобий кўриб чиқиш лозимлиги белгиланди.

 

Қўшимча ўрганишни талаб қилувчи масалалар соҳа мутасаддилари томонидан шу ҳафта якунига қадар жойига чиққан ҳолда ўрганилиши ва натижаси юзасидан туман ҳокимлигига маълумот киритилиши лозимлиги белгиланди.

 

Шу ўринда таъкидлаш керакки, қабул давомида тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларнинг ўз бизнес режалари билан келиши ҳолатлари сўнгги вақтларда тобора кўпаймоқда. Ёшлардаги ушбу ўзига ишонч, талабчанлик кишини хурсанд қилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM