Мардлар қўриқлайди ватанни!

Бугун, 28 ноябрь куни туман прокуратураси ташаббуси балан “Мардлар қўриқлайди ватанни” шиори остида мактаб ўкувчилари ҳамда туманда фаолият юритаётган “Жасорат” мактаби тарбияланувчилари ўртасида ҳарбий мусобақа ўтказилди.

 

Булунғур спорт ва педагогика касб-ҳунар коллежида ўтказилган мусобақа давомида ёшлар ўзларининг ҳарбий соҳадаги назарий билимларини,  шунингдек жанговор тайёргарлик маҳоратларини намойиш этди. Тадбир давомида намойиш этилган кўргазмали чиқишлар барчада катта таассурот қолдирди.

 

Таъкидлаш керакки, бу каби ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар ёшларни ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида камол топишларида муҳим аҳамият касб этади.

 

Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар туман прокуратураси томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM