Ёш бир ҳамюртимиз яхшилар кўмагига муҳтож. Ота-онаси иккинчи бор фарзанд доғида қолмасин.

Булунғур тумани, “Истиқлол” маҳалласи, "Шодлик" кўчаси 6-уйда истиқомат қилувчи Сулаймонов Жамшид Рустамовичга жигар серрози - Гепатит Б+Д вируси ташхиси қўйилган. Бугунги кунда Ж.Сулаймонов Самарқанд шахридаги юқумли касалликлар шифохонасида. Ж.Сулаймоновни Ҳиндистон давлатига олиб бориб, жигар кўчириб ўтказиш керак.

 

Ж.Сулаймоновнинг укаси Ҳасанов Илҳомда 2011 йилда айнан шу ташхис қўйилган эди. Барча чораларга қарамадан И.Ҳасанов 2016 йилда оламдан ўтган. Ж.Сулаймонов укасининг парвариши вақида ушбу касалликни юқтирган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

 

Яна бир фарзанд доғини кўрмаслик учун Ж.Сулаймоновнинг ота-онаси ўз фарзандини даволатиш мақсадида “Истиқлол” кўчасидаги уйларини сотувга қўйган.

 

Ж.Сулаймоновни таниганлар унинг даволаниши учун зарурий маблағни йиғиш мақсадида “Жамшидга ёрдам” телеграм гуруҳини ташкил этишди. Яхшиларнинг эзгу мақсад йўлидаги бирдамлиги кишини хурсанд қилади: гуруҳ аъзолари сони соат сайин кўпайиб бормоқда. Гуруҳга қўшилиш учун линк: https://t.me/joinchat/ABIL_FMjKg3ESDYi2CX05g

 

Азизлар, ёш бир йигитнинг ҳаёти сақланиб қолиши учун сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг. Ж.Сулаймоновнинг яқинлари учун ҳозир минг сўм ҳайрия ҳам умид бағишлайди.

 

Хайрия қилиш учун:

Zelle (АҚШ, Европа): +13472655976

Sberbank (Россия, Туркия): 6390020690 35665841

Click: 8600 1309 7459 5904

Онаси Гулбаҳор опа: +998 93 998 55 44

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM