Чоршанба – “Ёшлар куни”!

Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан ўтказган учрашувидаги мамлакатимизда ёшларга эътиборни янада кучайтириш ва уларга шарт шароитлар яратиш тўғрисидаги топшириғига асосан жойларда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш, ёш авлодни ушбу жараёнларга кенг жалб этиш уларнинг муаммолари ва таклифларини атрофлича ўрганганиш ва ҳал этиш  мақсадида Булунғур туманида ҳафтанинг хар чоршанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланди. Эндиликда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Булунғур туманида “Ҳоким ва ёшлар”, “Прокурор ва ёшлар”, “Ички ишлар ва ёшлар”, “Солиқ ва ёшлар” учрашувлари олдиндан белгиланган режа-графикка асосан мунтазам ўтказилади.

 

Ушбу режа-графикка мувофиқ, бугун, 8 январь куни тумандаги 4 та сектор ҳудудида ҳам “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан:

  • 1-сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви “Булунғурариқ” маҳалласида жойлашган 63-умумий ўрта-таълим мактабида;
  • 2-сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви “Элобод” маҳалласи ҳудудидаги 49-умумий ўрта-таълим мактабида;
  • 3-сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви “Соҳибкор” маҳалласи ҳудудидаги 61-умумий ўрта-таълим мактабида;
  • 4-сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви “Самарқанд” маҳалласи ҳудудидаги 46-умумий ўрта-таълим мактабида бўлиб ўтди.

 

Учрашувда тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалардан масъул вакиллар, шунингдек, секторга бириктирилган тегишли тижорат банкларининг ходимлари иштирок этишди. Учрашув давомида туман прокуратураси томонидан 5 нафар ёшга "Энг яхши таклиф" номинацияси бўйича китоблар жамланмаси совға қилинди. Таъкидлаш лозимки, бу каби учрашувлар ёшларда катта таассурот қолдирди.

 

Учрашувлар давомида билдирилган таклиф ва кўтарилган масалаларнинг барчаси қайд этилиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Бу каби учрашувлар навбати билан тумандаги барча маҳаллаларда ўтказилади ва ёшларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилади.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM