Маруфжон Ражабовнинг порлоқ хотираси ёдга олинди.

Жорий йилнинг 26-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда Булунғур туман кенгаши, туман ҳокимлиги, туман мудофа бўлими, марказий ҳарбий округ оркестори ва 32736 ҳарбий қисм масъуллари Булунғур ифтихори, "Жасорат" медали сохиби, ватанимиз озодлиги йўлида мардонавор курашиб жон фидо қилган Ражабов Маруфжон Аҳмедовичнинг ўқиган мактаби ва ҳонадонига ташриф буюришди. Ташриф давомида 18-умумий ўрта таълим мактабидаги Маруфжон Ражабовнинг  буюсти пойига ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида гуллар қўйилди. Сўнгра "Қалқон" жасорат мактаби ўқувчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди.

 

Тадбир давомида сўзга чиққанлар М.Ражабов ҳақида ўзларининг илиқ хотиралари билан бўлишдилар. Хусусан, М.Ражабовнинг онаси унинг болалакдаги орзулари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берар экан, ўғлининг хотирасига ҳурмат бажо келтирган ёшлар ва ҳарбийларга ўз миннаддорчилигини билдириб ўтди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM