Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг навбатдаги 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курсига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

 

Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг биринчи раҳбарлари имзоси билан тавсиянома;
  2. Институт директори номига ёзилган ариза;
  3. Сўровнома, маълумотнома-объективка (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);
  4. Олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ва иловасининг нусхаси (топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади);
  5. Меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси (иш стажи камида 2 йил бўлиши лозим);
  6. 3,5 х 4,5 см. ўлчамли 6 та рангли фотосурат;
  7. Паспорт нусхаси (топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади).

 

Ҳужжатларга номзоднинг иш фаолияти давомидаги муайян ютуқларини (мукофотлари, ихтиро патентлари ва бошқа эришилган ютуқларини) акс эттирувчи ҳужжатлар нусхалари илова қилиниши мумкин.

 

Номзодларнинг ҳужжатлари (белгиланган барча ҳужжатларни ўз ичига олган йиғмажилд) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ёки Ҳудудий, Маҳаллий Кенгашларида 2020 йил 5 январга қадар қабул қилинади.

 

Қабул ва саралаш имтиҳонлари тўғрисида батафсил маълумотни Ёшлар муамммоларини ўрганиш ва истиқболли қадрлар тайёрлаш институтининг www.yomi.uz ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг www.yi.uz сайтларидан ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ҳудудий, Маҳаллий Кенгашларидан олиш мумкин.

 

Мавълумот учун, ушбу Академияга ҳужжат топшириш истагидаги талабгорлар ўзи истиқомат қилиб турган туман (шаҳар)даги Ёшлар иттифоқи Кенгашига мурожаат қилишлари лозим.

 

R/S: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши бугунги кунда Фозил Йўлдош кўчаси, 36-уйда фаолият юритмоқда.

Мурожат учун телефон: 99893 330 85 29

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM