Натижалар ҳали якуний эмас!

 

Хабарингиз бор, Парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

 

Унга кўра, Республикада партиялар натижалари қуйидагича бўлмоқда:

 

1. ЎзЛиДеП - 43

2. “Миллий тикланиш” - 35

3. “Адолат” СДП - 21

4. Халқ демократик партияси - 18

5. Экопартия - 11

 

Самарқанд вилоятида эса, натижалар қуйидагича:

 

1. ЎзЛиДеП - 5

2. МТДП - 4

3. ЎзХДП - 3

4. “Адолат” СДП - 1

5. Экопартия - 1

 

Шу ўринда таъкидлаш керакки, бу ҳали партиялар учун якуний натижалар эмас. Сабаби, Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади. Шунга кўра, Республика миқёсида, 22 та сайлов округида ҳеч бир номзод 50% дан кўп овоз тўплай олмаган, шу сабабли такрорий овоз бериш ўтказилади.

Самарқанд вилоятида мавжуд 16 та сайлов округидан 14 тасидан номзодлар сайланган, 2 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Демак, бу натижалар якуний эмас ва партиялар ўртасида кураш давом этади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM