2020 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тасдиқланди.

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Кенгаш аъзолари, тумандаги корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

 

Сессия кун тартибига мувофиқ туман ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Д.Шакарбоевнинг якунланаётган 2019 йилда амалга оширилган асосий молиявий кўрсаткичлар ва 2020 йил прогнозлари тўғрисидаги маърузаси, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Эшқувватовнинг 2019 йил якунлари ва 2020 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар юзасидан маърузаси, туман молия бўлими мудири Ж.Нарзиевнинг 2019 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2020 йилга маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисидаги маърузаси тингланди. 2020 йилга маҳаллий бюджет параметрлари депутатлар гуруҳи томонидан муҳокама қилинди, тушунмовчиликлар юзасидан қўшимча саволлар берилиб, жавоблар олинди. Хусусан, 2020 йилга режалаштирилаётган маҳаллий бюджет параметрлари 2019 йилги параметрлар билан таққосланди ва изоҳлаб берилди.

 

Якунда 2020 йилги маҳаллий бюджет параметрлари депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

 

Шундан кейин Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан амалга оширилган ишлар, тизимдаги аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан қабулхона мудири в.б. Ф.Пиримқуловнинг маърузаси тингланди.

 

Маъруза якунига кўра тизимдаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг қарори қабул қилинди.

 

 

Сессия якунида Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг раиси Баходир Абдуллаевич Бахрамов сўзга чиқиб, ўтган қисқа муддат ичида ушбу депутатлар гуруҳидан ўзи учун ҳам кўп нарсаларни ўрганганлигини алоҳида таъкидлар экан, 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда номзоди қўйилган депутатларга омад тилади.

 

Шундан сўнг депутатлар гуруҳи ушбу сессия уларнинг 5 йиллик фаолиятидаги энг сўнгги сессия бўлиб қолишини таъкидлашиб, эсдалик учун суратга тушишди.

 


 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM