Янги йилга қўшалоқ ғалабалар!

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Самарканд шаҳридаги 22-сонли мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган "Маҳалла менинг такдиримда" кўрик танловининг вилоят боскичида Булунғур тумани “Каптархона” маҳалла фуқаролар йиғини фахрли 1-ўринни кўлга киритди.

 

Шунингдек, бугун айни ўша манзилда вилоятимизнинг 16 та туман (шаҳар)ларида ўтказилган "Биз оилавий ажримларга каршимиз" мавзусидаги иншолар танловининг якуний натижалари эьлон килинди. Кўрик танлов якунларига кўра Булунгур тумани “Қиркшоди” маҳалласи раиси Якубов Мамарасул ғолибликни кўлга киритди.

 

Танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

 

Мазкур қўшалоқ ютуқлар билан махалла фукаролар йигинлари масъулларини табриклаймиз. Ғалабалар муборак ва бардавом бўлсин!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM