Намунали солиқ тўловчи – иқтисодий юксалишда муҳим куч!

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган солиқ сиёсатида инсофли солиқ тўловчилар сафини янада кенгайтириш, уларга бизнес ҳамкор бўлишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Албатта, ушбу йўналишдаги амалий саъй-ҳаракатлар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда.

Таъкидлаш жоизки, солиқларни ўз вақтида тўлаб, бу борадаги мажбуриятига масъулият билан ёндашадиган тадбиркорлик субъектларининг ишида унум бўлади. Булунғур туманида иш юритаётган бир қатор корхоналар интизомли солиқ тўловчи бўлиш баробарида иш ўринлари яратиб, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Жумладан, “Maroqand sifat” масъулияти чекланган жамиятини шундай корхоналар сафига қўшиш мумкин. Калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада бугунги кунда 945 нафар киши меҳнат қилмоқда. Корхона 2019 йил 1 январдан шу пайтга қадар 6747.2 миллион сўмлик солиқларни тўлаган.

Автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш ҳамда умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритиб келаётган “Farovon metan savdo” масъулияти чекланган жамияти ҳам намунали солиқ тўловчилар сирасидандир. Бу корхона 2019 йил 1 январдан шу бугунгача 3852.3 миллион сўмлик солиқ тўловларини амалга оширди. Қайд этиш жоизки, тадбиркорлик субъекти аҳолининг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлари ҳам эътиборга молик. Айни кунда бу ерда 119 киши фаолият юритмоқда.

Мухсатар айтганда, инсофли ва намунали солиқ тўловчиларнинг кўпайиши аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш, барқарор иқтисодий кўрсаткичларга эришишга замин яратади.

 

Умид Алимов,

Самарқанд вилояти давлат солиқ  бошқармаси ахборот хизмати ходими

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM