“Боғча”га тўлов нархи қанча?

Эслатма: Ота-оналар ва мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида юзага келаётган кўплаб тушунмовчиликлар сабабли ушбу хабар тўлдирилган шаклда қайта эълон қилинмоқда!

 

Булунғур тумани ҳокимининг 2019 йил 31 октябрдаги 2654-сонли “Тумандаги умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотларини ҳафталик 5 кунлик 10,5 соатлик иш кунига ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2019 йил 1 ноябрь кунидан:

️ туман мактабгача таълим бўлимига қарашли умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳафтасига 5 кунлик 10,5 соатлик иш кунида;

️ туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 8-сонли кўп тармоқли иҳтисослаштириган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳафтасига 5 кунлик гуруҳлари шаклига қараб 12 ва 24 соатлик иш кунида ишлаши белгиланган.

 

Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ, 6 кунлик иш кунидан 5 кунлик иш кунига ўтган туман марказидаги шаҳар типига кирувчи мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган бир оиладан битта бола учун 69 000 сўм, иккита бола учун 52 000 сўм ота-оналар бадал пули (тўгараклар ҳам шуни ичида) тўланишини йўлга қўйилиши белгиланган.

Қишлоқ типига кирувчи мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган бир оиладан битта болага 63 000 сўм, иккита болага 52 500 сўм ота-оналар бадал пули (тўгараклар ҳам шуни ичида) тўланишини йўлга қўйилиши белгиланган.

Ушбу бадал пулини “Агробанк” туман филиали орқали амалга оширишингиз тавсия этилади.

 

Ҳурматли ота-оналар, агар сиздан туман марказидаги шаҳар типига кирувчи (1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10) мактабгача таълим ташкилотлари юқорида кўрсатилган нархдан баланд нархда пул талаб қилса, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси Шаманов Ғайратга мурожаат қилишингиз сўралади.

Тел: 90.605.51.10;  66.442.13.77

 

Эслатиб ўтамиз, мактабгача таълим ташкилотларида пуллик хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг (Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3123) “Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига илова қилинган низомининг 2-боб, 3-бандига мувофиқ тартибга солинади.

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM