Ахборот хизмати раҳбарлари аттестациядан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 27 июндаги қарорининг 8-бандида 2020 йил 1 январига қадар давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (ёки унинг ҳудудий бўлимлари) томонидан аттестациядан ўтказиш белгиланган.

 

Шу муносабат билан бошқарма томонидан ишлаб чиқилган жадвал-графикка мувофиқ 11-12 декабрь кунлари ахборот хизматлари раҳбарлари аттестациядан ўтказилмоқда. Хусусан, бугун, 11 декабрь куни туман (шаҳар) ахборот хизматлари ва бир қанча бошқармаларнинг ахборот хизматлари суҳбатдан ўтказилди. Аттестация жараёни видеотасвирга муҳрланмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM