Биз оилавий ажримларга қаршимиз!

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 07/2493-19-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил ноябр-декабр ойларига мўлжалланган Ҳамкорлик дастури ижросини  таъминлаш мақсадида республикамизда кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Булунғур туманида ўзбек тилини кенг тарғиб этиш ишларини кучайтириш, маҳаллаларда фаолият юритаётган ходимларнинг нутқ маданиятини ошириш ҳамда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича масъулиятини янада ошириш мақсадида Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, туман ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари ўртасида "Биз оилавий ажримларга қаршимиз!" мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM