Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши йиғилиши ўтказилди.

Булунғур туман ҳокимлиги ҳамда Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 22.10.2019 йилдаги 2612-Қ-сонли Қўшма Қарорига асосан Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузурида ташкил этилган тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашининг туман ҳокимининг
1-ўринбосари Д.Шакарбоев раҳбарлигида йиғилиши бўлиб ўтди. Ўтказилган йиғилишда тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашига тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг вакиллари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича келиб тушган таклифлари ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар муҳокама қилиниб, келгусида бу борада амлага ошириладиган ишларни янада жадаллаштириш масалалари келишиб олинди.

 Йиғилиш якунига кўра, вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасига тадбиркорликни янада ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича 5 та таклиф киритиладиган бўлди.

       Маълумот учун, Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузурида ташкил этилган тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши 9 кишидан иборат таркибда ташкил этилган. Хусусан, Давлат хизматлари маркази раҳбари, Умумий овқатланиш унитар корхонаси раҳбари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари, Адлия бўлими маслаҳатчиси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳуқуқшуноси ушбу жамоатчилик кенгаши аъзоларидир.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM