Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди.

Бугун, 10 декабрь куни туман ҳокимлигида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахслар ўз масалалари юзасидан бевосита туман ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамовга мурожаат қилишди.

Қайд этиш керакки, туман ҳокимлиги мажлислар залида видеоселектор шаклида йиғилиш ўтказилаётлиги сабабли бугунги қабул туман ҳокимининг қабулхонасида ўтказилди. Унда тумандаги барча мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этишди.

 

Қабул давомида 30 га яқин фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг аксарият кўпчилигини ер-жой ажратиш, унга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек суюлтирилган газ баллонлари билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда.

 

Туман ҳокимига билдирилган ҳар битта мурожаатнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Мурожаатлар ижроси юзасидан шу ҳафта якунига қадар мурожаат эгасига ва туман ҳокими Б.Бахрамовга ёзма маълумот тақдим қилиш лозимлиги белгилаб олинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM