Булунғурда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” нишонланди.

Бугун тумандаги “Райхона” базмгоҳида анъанавий тарзда ҳар йили декабр ойининг иккинчи якшанбасида нишонланиб келинаётган қишлоқ хўжалиги ходимларининг касб байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида соҳа фидоийлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига ҳисса қўшган ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Байрам дастурларини туман ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов ўз табрик сўзи билан бошлаб берар экан, соҳада фидоийларча меҳнат қилиб келаётган  40 га яқин кишини табриклаб, эсдалик совғаларини топширди.

Байрам тадбири шўх куй ва қўшиқлар жўрлигида давом этди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM