Булунғур туманида корхона ва ташкилотлар демографияси

Туманида 2019 йилнинг 1 ноябр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 5618 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 2360 тани ташкил этмоқда. Жорий йилнинг январь-октябр ойларида 273 та корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

       Фаолият кўрсатаётган 2360 та корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми яъни, 1314 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 322 таси савдо соҳасига, 194 таси саноат соҳасига, 57 таси қурилиш соҳасига, 55 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 36 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 18 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 4 таси ахборот ва алоқа соҳасига ҳамда 347 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

       Шу жумладан, жорий йилнинг январь-октябр ойларида янги ташкил этилган 273 та корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми яъни, 55 таси (фаолият кўрсатаётганларга нисбатан) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 77 таси саноат соҳасига, 71 таси савдо соҳасига, 11 таси қурилиш соҳасига, 19 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 3 таси ташиш ва сақлаш соҳасига ҳамда 25 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.               

      

Булунғур туман статистика бўлими

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM