Тил байрами кенг нишонланмоқда.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги "Узбекистон Республикасининг "Давлат тили хакида"ги Конуни кабул килинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги ПК-4479-сон карори ижросини таъминлаш мақсадида бугун тумандаги барча умумий ўрта-таълим муассасаларида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Жумладан, Булунғур туманидаги 48-умумий ўрта таълим мактабида “Тарихимсан, тақдиримсан,  келажагимсан - она тилим!” шиори остида ўтказиган тадбирда рақс, шеър, куй ва қўшиқлар ижро этилиб, ўқувчилар томонидан театлаштирилган спектакл намойишлари бўлиб ўтди.

Таълим муассасаларида ўтказилаётган бу каби байрам тадбирлари шубҳасиз келажак авлод қалбида она ватанга, она тилимизга бўлган ҳурмат ва муҳаббатнинг янада ортиши, унинг нечоғлик аҳамиятга эканлигини англаб етишларига хизмат қилади.

“Ватан остонадан бошланади”, деганларидек, ватанга муҳаббат ҳам она тилига бўлган муҳаббатда ўз аксини топса не ажаб.

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM