Муносабат. Zarnews.uz веб-сайтида эълон қилинган “Булунғурда киви етиштириляптими?” номли мақола юзасидан.

Хабарингиз бор, жорий йилда 18 октябр – “Самарқанд шахри куни” ҳар йилгиданда ўзгача, кўтаринки бир кайфиятда нишонланмоқда.

Байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларни кўнгилли дам олишини ташкил этиш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар режасига кўра 17 – 20 октябр кунлари давомида Самарқанд шаҳрининг “Алишер Навоий” боғида “Табиат саховати” қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтиши белгиланган эди. Бугун, 17 октябр куни бошланган ушбу ярмаркада вилоятимиз туман (шаҳар)ларида етиштирилган турли-туман қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилиб, арзон нархларда сотилмоқда. Ярмаркага қўйилган маҳсулотлар айнан шу туман (шаҳар)нинг ўзида етиштирилаётган бўлиши лозим!

Айни дамда Самарқанд шахрида ўтказилаётган ярмаркада Булунғур тумани ҳам туманнинг ўзида етиштирилаётган 34 турдаги маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Бироз аввал Zarnews.uz веб-сайтида “Булунғурда киви етиштириляптими?” номли мақола эълон қилинди: http://zarnews.uz/xef

Ушбу мақолага жавобан шуни маълум қиламизки, айни дамда Булунғур туманида киви меваси етиштирилмоқда.

Булунғур тумани “Мингтепа” маҳалласида яшовчи тадбиркор Аллабоев Сирожиддин томонидан 2019 йил "Zarif Platinium" МЧЖ корхонаси ташкил этиб, Микрокредитбанкнинг туман филиалидан олинган 200 млн. сўм кредит маблағи эвазига Эрон давлатидан 3000 дона киви кўчатлари келтирилган. Мазкур кўчатлар 1,5 гектар ерга экилиб, киви плантацияси ташкил этилган.

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM