“Самарқанд шаҳри куни” муносабати билан...

Булунғур туман мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан 2019 йил 16 октябр куни “18 октябр - Самарқанд шаҳри куни” муносабати  билан “Она шаҳрим - Самарқанд” мавзусида  Булунғур туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида Самарқандни улуғловчи мавзулар асосида қўл меҳнатида яратилган ижод намуналари бўйича кўрик танлов бўлиб ўтди. Кўрик танлов кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ташкил этилди ва унда тумандаги барча мактабгача таълим ташкилоти мудиралари ўз жамоаси билан фаол иштирок этишди. Шунингдек, танлов давомида болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, рақс томошалари намойиш этилди.

Кўрик танловда энг яхши деб баҳоланган ижод намуналари, хусусан биринчиликни қўлга киритган 1 сон мактабгача таълим ташкилоти туман МТБ томонидан ташаккурнома билан тақдирланди. Шунингдек, танлов доирасида фаол иштирок этган мактабгача таълим ташкилотлар ҳам ҳомийлар томонидан эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM