Социал лифт: Ёшларга ёш раҳбар тайинланди.

ёшлар иттифоқи

Бугун, 5 октябр куни туман ҳокимлиги мажлислар залида ижтимоий соҳа раҳбарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши аппарати ходимлари, таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари, туман сардорлари ва фаол ёшлар иштирокида навбатдан ташқари Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши раиси А.Аслонов раислигида ўтказилган мазкур йиғилишда Булунғур педагогика ва спорт касб-ҳунар коллежи бошланғич ташкилот ёшлар етакчиси Камолиддин Абдусаломович Ғаппаров Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгашининг раиси этиб сайланди.

Маълумот учун, К.Ғаппаров 1990 йилда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган. Маълумоти – Олий. 2015 йили Самарқанд давлат чет тиллар институтини тамомлаган. Маълумои бўйича мутахассислиги - филология ва тилларни ўқитиш.

К.Ғаппаров бугунга қадар Булунғур педагогика ва спорт коллежи бошланғич таълим бўлим бошлиғи, Булунғур педагогика ва спорт коллежи бошланғич ташкилот ёшлар етакчиси вазифаларида фаолият юритган.

Камолиддин Абдусаломович Ғаппаровга келгуси фаолиятида улкан муваффаққиятлар тилаймиз.

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM