“Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги кенг нишонланади.

2019 йил 4 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди.

Қарор Ватанимиз мустақиллигининг ма`навий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётганини ҳисобга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қиинганлигининг ўттиз йиллигини муносиб нишонлаш мақсадидда қабул қилинган.

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг пухта тайёргарлик асосида, юқори савияда ўтказилиши белгиланди.

Мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманларда байрам тадбирлари, театрлар ва кинотеатрларда, маданият саройларида буюк алломаларимиз ҳақидаги спектакллар, бадиий ва ҳужжатли филмлар намойишини ташкил этилиши белгиланди.

Мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналарида ўзбек тилига бағишланган байрам тадбирларини ўтказиш ва “Ўзбек тилининг дўстлари” клубларини тузиш топширилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM