Туман сайлов комиссияси таркиби тасдиқланди.

44-сессия

Жорий йилнинг 3 октябр куни туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг 44 сессияси бўлиб ўтди. Сессияда масалага алоқадор туман ҳокимлиги бўлим ва бошқармалари, ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, сиёсий партиялар туман Кенгашлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари раҳбарлари қатнашдилар.

Сессия давомида Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида; Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси, раиси ўринбосари ва комиссия котибини сайлаш тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Президентининг Булунғур туманидаги Халқ қабулхонасига 2019 йил 9 ойи давомида келиб тушган мурожаатлар, ўтказилган оммавий қабуллар хамда секторлар фаолиятини танқидий таҳлили тўғрисида; Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкил қилинган секторлар раҳбарларининг 2019 йил 9 ойи давомида амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Сассия якунига кўра 13 кишидан иборат таркибда Халқ депутатлари Булунғур тумани кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркиби тасдиқланди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM