Булунғурда “уй боғча”лар яна иккитага кўпайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги  “Мактабгача таълим муассасаларини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти тўғрисида”ги №595-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Булунгур туманида 2019 йил 26 сентябр куни “Олмазор” маҳалласида икки нафар ташаббускор тадбиркорлар: Гулмуродова Юлдуз томонидан “Нилуфар” номли хамда Боймуродов Истам томонидан “Мехрибон” номли оилавий мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бугунги кунда 25 нафардан 50 нафар 3-7 ёшгача бўлган боғча ёшдаги болажонларимизни ўз бағрига олиб, таълим-тарбия беришни бошлашди ва натижада 6 та янги иш ўринлари яратилиб, хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Юрт корига ярайдиган бу каби тадбиркорлар сони кундан кунга ортиб борар экан, эртанги кунимиз келажаги бўлмиш ёшлар сифатли таълим олиши учун ҳам зарурий шарт-шароитлар тобора яхшиланиб бормоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM