Ҳарбий қисмга саёҳат

“Генерал бўлишни орзу қилмаган аскар – аскар эмас!” деганларидек, ёшлигидан бир марта бўлса ҳам ҳарбий бўлишни орзу қилмаган йигит бўлмаса керак.

Ёшларни ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан таништириш орқали ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 20 сентябр куни Булунғур тумани халқ таълими бўлимига қарашли 57 умумий ўртатаълим мактабининг “Спорт ва харбий ватанпарварлик йўналиши” сардорларининг туманда жойлашган 32736 сонли ҳарбий қисмга “Очиқ эшиклар куни” лойиҳаси доирасида ташрифи амалга оширилди. Бунда харбий қисм  командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари капитан Рашидов Руслан, бошланғич ташкилот ёшлар етакчиси катта лейтенант Жомов Аброр, кичик сержант Исмоилов Улуғбеклар ташаббуси билан ҳарбий қисм техникалар сақлайдиган парк, спорт майдончаси, кўргазмали ўқув нуқталар, ўқотар қуроллар, ҳарбий хизматчининг анжомлари ва шахсий ҳимоя воситалари хақида ўқувчи сардорларга батафсил тушунчалар берилди. Бўлажак ватанимиз химоячилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишдилар.

Ҳарбий қисм масъуллари томонидан ёшларга фақат назарий эмас, балки амалий тушунчалар берилиб, ёшлар ҳарбий аслаҳалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

32736 сонли ҳарбий қисм бошланғич ташкилот ёшлар етакчиси катта лейтенант Жомов Аброр

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM