Маҳаллийлаштириш - эртанги кунимизнинг мустаҳкам пойдевори.

Жорий йилнинг 17 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида тармоқ ҳамда ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Аудиоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар, жумладан қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилган ислоҳотлардан ҳам тўғри фойдаланилмаётганлиги танқид қилинди. Мисол учун, конвертациянинг очилиши экспортнинг ошишига эмас, балки импортнинг ошишига хизмат қилаётганлигини, яратилаётган кенг имкониятлардан ўзининг тор манфаати йўлида фойдаланаётган сохта тадбиркорлар кўпайганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунигндек, пули тўланган 466 млн. долларлик товарлар муддатида олиб келинмаган. Олиб келинган ускуналар ҳам турли маҳаллий муаммолар сабаб ўз вақтида ишга туширилмаганлиги танқид остига олинди.

Маҳаллийлаштириш давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, ушбу мақсад йўлида “Маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича вилоят ҳокимининг ёрдамчиси” лавозимлари жорий этилганлиги таъкидланди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM