Хитойлик инвестор билан суҳбат

Хабарингиз бор, бугунги кунда Булунғур туманида Хитойлик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида 2 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишлар, инвесторларни қийнаётган муаммолар ва таклифлари юзасидан яқиндан суҳбатлашиш мақсадида туман ҳокимлиги масъуллари ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур туман Кенгаши раиси А.Шокиров Хитой Халқ Республикаси инвестори Chen Chongzhou томонидан Булунғур тумани “Мингтепа” маҳалласида барпо этилаётган “Хитой Беш Бармоқ қурилиш материаллари” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига ташриф буюрди. Мазкур корхона томонидан пишиқ ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасини ташкил этиш учун 3,0 млн АҚШ доллар миқдорида хорижий инвестиция ҳисобидан 100 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунда инвестор томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Қурилишда 9 та хитойлик ва 60 га яқин маҳаллий мутахассислар фаолият юритмоқда”, дейди суҳбатдошимиз.

Суҳбат давомида маълум бўлишича инвесторни бугунги кунда интернет масаласи, шунингдек, визанинг 3 ой муддатга берилиши қийнаб келмоқда ва ҳар сафар уни узайтириш учун қўшимча сарф-хражатлар, оворагарчиликларга учрамоқда. Бундан ташқари алоҳида тармоқ тортиб келганлиги, бироқ электр энергияси ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, тўсатдан ўчиб қолиш ҳолатлари кўп учрамоқда ва бу Хитой Халқ Республикасидан катта маблағ эвазига келтирилган ускуналари фаолиятига зиддий хавф солмоқда.

Инвесторнинг таъкидлашича улар жорий этишни режалаштираётган лойиҳада инсон омили кам бўлиб, асосий ишлар автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади ва бир суткада 100 мингта пишган ғишт ишлаб чиқариш имконини беради. Ишчиларнинг ойлиги даромад ва ишнинг кўламига қараб 3 млн. сўмдан 5 млн. сўмгача бўлади.

Бундан ташқари асосий завод қурилиб ишга туширилгач унинг ёнидан ўз маҳсулотларимиздан фойдаланган ҳолда яна битта завод қурилиши режалаштирилган ва натижада бир кунда 250 мингта тайёр маҳсулот ишлаб чиарилишига эришамиз, дейди суҳбатдошимиз.

Унинг таъкидлашича, улар Хитойда ишлаб чиқарилган энг сўнгги, замонавий технология фаолиятини йўлга қўйишмоқда ва бу технология Тошкент вилоятида бўлиши мумкин, аммо Самарқанд вилоятида биринчиси бўлади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур туман Кенгаши раиси А.Шокиров “Мингтепа”да жойлашган тарихий, муҳим архелогик аҳамиятга эга тепаликлар тақдири билан қизиқди. Инвесторлар улар ўзбек халқи тарихи ва маданиятига чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлишларини, ҳатто барпо этилаётган завод яқинида жойлашган ана шундай тепаликда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бораётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан туман “Тоза ҳудуд” ДУК билан шартнома тузилса, қурилиш ишлари давомидаги чиқиндилардан ўз вақтида ҳалос бўлиши тушунтирилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM