Ғалаба муборак азиз аёллар!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан вилоят Спорт бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари  ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивалини ўтказиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режасига биноан бугун, 22 август куни Самарқанд шаҳар 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби биносида ушбу фестивалнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.  Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят Спорт бошқармаси томонидан  ўтказилган "Гимнастрада" спорт фестивалида Булунғур туманидан  10 кишидан иборат 50 ёшдан ошган хотин-қизлар ва 8 та 10 ёшдан кичик қизлар жамоаси ҳам  қатнашиб,  туманимиз шаънини муносиб ҳимоя қилдилар.

 “Гимнастрада” спорт фестивали вилоят босқичи якунига кўра Булунғур тумани 50 ёшдан ошган хотин-қизлар жамоаси “Энг қувноқ жамоа” номинацияси бўйича Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситхонова томонидан  диплом ҳамда 10 ёшдан кичик қизлар жамоаси “Ғалабага бўлган ишончи” номинацияси бўйича вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова томонидан фаҳрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

 

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM