Тадбиркор – юртга мададкор!

Сир эмаски бугун юртимизда тадбирорларга катта имконитлар эшиги очилиб, аҳолининг тадбиркорликка бўлган интилиши давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бироқ шундай бўлсада барча ҳам яратилаётган ушбу имкониятлардан бирдек хабардор эмас.

Аҳолининг кенг қатламини тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлардан хабардор қилиш, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ижобий ҳал этиш мақсадида жорий йилнинг 3 август куни эрта тонгдан 50 нафар тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирокида туман ҳокимлиги катта мажлислар залида, соат 11:00 да туман маданият уйи фаоллар залида 150 нафар тадбиркор ва ўз тадбиркорлик фаоиятини бошлаш истагидаги ёшлар иштирокида очиқ семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими Б.Бахрамов, туман прокурори А.Абдурахманов, туман ИИБ бошлиғи Б.Жўрақулов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Эшмуратов, туман ҳокимининг 1-ўринбосари Д.Шакарбоев, “Микрокредитбанк” Самарқанд вилояти бошқарув раиси Ш.Ибодов, тумандаги барча банклар раҳбарлари иштирок этишди. Семинар давомида фуқароларни қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан тегишли тарибда жавоблар берилди. Аниқланган муаммолар қисқа муддатда ўз ечимини топиши белгиланди.

Учрашув давомида туман ҳокими Б.Бахрамов таъкидладики: “Энди тадбиркор ўз муаммоси билан ташкилотма-ташкилот сарсон бўлмайди. Унинг муаммосини ҳал этиш учун масъул идоранинг ўзи ўша манзилга боради”.

https://t.me/Hokimlik_matbuot_xizmati

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM