Бахшилар сайли бўлиб ўтди

Қадим анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассамлаштирган сайилда Сирдарёлик Дилмурод бахши, Нурободлик Шавкат бахши ва Булунғурлик Шерқўзи бахши Булунғур достончилик мактаби асосчиси Фозил Йўлдош ўғли айтган термалардан айтишди.

 Фольклоршунос олим Малик Муродов Фозил Йўлдошга «Ўзбек Гомери», дея таъриф берган эди, - дейди Булунғурлик бахши Шерқўзи Норбеков. – Унинг ижодини ўрганиш, сайқаллаштириш, Булунғур бахшилик мактабини қайта тиклаш бизнинг олдимизда турган масъулиятли вазифалардан биридир. Бугун бахшиларимиз Фозил Йўлдош ўғли айтган термаларни ўз йўналишларида ижро этди. Бир-биримиздан такрорланмас бу санъатнинг ўзига хос услубларини ўргандик, тажриба алмашдик.

Шунингдек, туман маданият бўлими мақомчилари ва "Чавқи" фольклор ансамбли куй-қўшиқлари, миллий ўйинлари сайилга ўзгача шукуҳ бағишлади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM