РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН

Азиз Ватандошлар, қадрли булунғурликлар!               

Халқимизнинг маънавий ҳаётида олийжаноблик, миннатдорчилик,  эзгулик,  раҳмдиллик, ҳамжихатлик фазилатлари белгиланишида Рамазон ҳайити   байрами муҳим аҳамият касб этади.

Бу қутлуғ байрамда барчамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга   етказгани учун  Аллоҳга чексиз шукроналар айтамиз.

Оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни  ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно-мазмуни бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатга уйғун ва ҳамоҳанг эканини, ўйлайманки шу саодатли дамларда ҳар биримиз  чуқур ҳис этмоқдамиз.

Айни вақтда муқаддас ислом  динининг ана шундай буюк инсонпарварлик тамойилларни асраш, тарғиб этиш ҳозирги шиддатли замонда долзарб вазифага айланиб бораётганлигини барчамиз яхши тушунамиз.

Азиз булунғурликлар!

Сизларни ушбу муқаддас айём билан самимий қутлаган ҳолда барчангизга соғлик-саломатлик, тинчлик ва хотиржамлик, оилавий бахт тилайман!

Халқимизинг шу муқаддас ойда қилган ибодатлари ижобат бўлсин. Ҳар бир хонадондан аҳиллик файзу-барака аримасин! Жонажон юртимизни Аллох ўз паноҳида асрасин!

 

       Рамазон ҳайити байрами муборак бўлсин!

Булунғур туман ҳокими

Баходир Бахрамов

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM