Мактабгача таълим муассасаларига кўрсатилган ёрдам учун имтиёзлар белгиланди!
10.10.2019 - 18:33Кўпчилик ташкилотлар мактабгача таълим муассасаларига таъмирлаш ишлари, ўйинчоқлар, спорт ускуналари, мебель анжомлари ва бошқа мосламалар билан ёрдам бериши сир эмас. Бундай ёрдам бир марталик ёки мунтазам равишда йўлга қўйилган бўлиши мумкин. Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги қарорга асосан энди бундай кўмак учун солиқ имтиёзлари берилади.