Туман ҳокими “Лалмикор” ҳамда “Ғўбдин” маҳаллаларида бўлди
01.04.2020 - 17:00Бугун Булунғур тумани ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов туман ҳудудини кўздан кечирар экан, “Зарбдор” массиви, “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини, “Мехнатобод” қўрғони ҳудудида ноқонуний қурилган қурилишлар, шунингдек, мазкур ҳудуддаги фойдаланилмай турган бинолар билан яқиндан танишди. Мазкур ҳудудда келгусида олиб борилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.