Булунгур тумани фуқаролари, Мамарасуловлар оиласи бугун яхшилар кўмагига мутож. Оиланинг икки нафар қизи ҳам юриш имкониятидан маҳрум.
Маълум бўлишича, қизлар ёшлигида йўл-транспорт ҳодисаси гувоҳи бўлишган. Мазкур мудҳиш воқеа норасидаларнинг асаб системасига шикаст етказганлиги натижасида Мамарасулова Дилноза коллежнинг 2-босқичида, Мамарасулова Дилдора мактабнинг 7-синфидаёқ юришда муаммоларга дуч келишади.
Ота-она фарзандларига даво излаб кўп жойларга мурожаат қилишди. Бугун ягона илинжи Ҳиндистон давлатида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган операциядан. Бунинг учун оилага 25-30 минг доллар атрофида маблағ зарур.
Қизларнинг келажакдан умиди катта. Хусусан, Дилноза 2019 йили Самарқанд Давлат Университетига гранд асосида қабул қилинди, бугун 1-босқич талабаси. Қизларга доимий парвариш керак. Ота-она бугун уларнинг парвариши билан банд. Оиланинг ягона боқувчиси қизларнинг ёлғиз акаси.
Савобталаб фаоллар ҳайрия маблағларини йиғиш мақсадида “Dildora va Dilnozaga yordam” телеграм гуруҳини очишган: https://t.me/Saxovatli_insonlar0
Саҳоватпеша инсонлар ушбу синовли кунларда оиланинг умидига имкон қадар умид қўшишига ишонамиз.
Uzcard: 8600-0204-3061-9952
Visa card: +1718-306-7838
СБЕРБАНК: 4817-7601-6136-3100
Нақд пул учун: +998 90 282 21 28